Божхона қўмитасининг дастурчилари илк бор хорижда малака оширишга киришди
Божхона қўмитасининг бир гуруҳ дастурчилари нуфузли IBM компаниясининг Дубай шаҳридаги “IBM Technology Expert Labs” таълим даргоҳида малака ошириш учун Бирлашган Араб Амирликларига жўнаб кетишди.
Икки ҳафталик таҳсил давомида иштирокчилар рақамлаштиришнинг сўнгги ютуқлари билан танишишади, жумладан сунъий интеллект, машина таълими, техник воситаларни таъмирлаш бўйича энг сўнгги ва замонавий билимларга эга бўлишади.
Хорижда илк бор ўтказилаётган бу каби малака оширишларни ташкил этиш бўйича Давлатимиз Раҳбарининг жорий йил 29 август куни Божхона расмийлаштируви марказига ташрифи давомида топшириқлар берилган эди.
Мазкур марказ таркибида маълумотларни қайта ишлаш, киберҳужумларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш, ахборот тизимларини захиралаш, IBM маълумотлар базаларини назоратини ташкил этиш билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи Маълумотларни қайта ишлаш маркази (Дата-марказ) фаолияти ҳам йўлга қўйилган.
Марказ юқори қувватли 1000 терабайт хотирага эга 9 та сервер, 4 та ахборот хавфсизлигини таъминлаш ҳамда 8 та телекоммуникация қурилмалари билан жиҳозланган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги “Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-122-Фармонига асосан божхона органларида рақамлаштириш соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, ҳозирга қадар 157 та дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқилиб, узлуксиз ишлаши таъминланди. 35 та автоматлаштирилган ахборот тизим, 43 та интерактив хизмат, 9 та мобил илова жорий қилинди.
Шунингдек, 8 та давлат, 1 та халқаро ташкилот, 30 та вазирлик ва идоралар ҳамда 32 та хорижий авиакомпаниялар билан ўзаро ахборот алмашинуви йўлга қўйилди.
Натижада, сўнги икки йил давомида божхона органларида маълумотлар базаси беш карра ошди, бу эса дастурларнинг узлуксиз ишлашини таъминлашни янада долзарблаштиради. Айни шу жиҳатидан олса, Дубайдаги малака ошириш жараёнлари божхоначи дастурчилар учун ҳар қачонгиданда муҳим аҳамият касб этади.
Мазкур ўқув жараёни якунида иштирокчиларга халқаро сертификатлар берилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг