Бўстонлиққа олиб борувчи йўл уч кунга ёпилди
Жорий йилнинг 9-10-11 сентябрь кунлари велоспорт мусобақаси ўтказилиши муносабати билан Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобиль йўли ёпилади. Бу ҳақида Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси ЙҲХБ хабар берди.
Маълум қилинишича, шу йилнинг 9-10-11 сентябрь кунлари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида велоспорт бўйича Республика турнири ўтказилиши муносабати билан соат 08-00 дан 15-00 га қадар Д012 «Бектемир-Чорбоғ қ.» автомобиль йўлининг 34 км (Чирчиқ шаҳарга кириш «платина»)дан бошлаб 54 километрлари (Оқсоқота мфй «Файз» кафеси) оралиғида транспорт воситалари ҳаракати чекланади.
«Бўстонлиқ туманига борувчи фуқоролар Чирчиқ шаҳри ёҳуд Қораманас, Қўшқўрғон маҳаллалари орқали ҳаракатланишлари мумкин бўлади», — дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг