Бош режага хилоф равишда ер участкалари ажратилиши ҳолатлари бўйича 370 та ноқонуний ҳаракат аниқланган

05:44 15 Апрель 2022 Жамият
567 0

Фото: Иллюстратив фото

Бош режага хилоф равишда ер участкалари ажратилиши, қурилиш-монтаж ишларини келишилмаган ҳолда бошлаш ҳолатлари бўйича 370 та ноқонуний ҳаракат аниқланди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Қурилиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саидносир Усмонов маълум қилди.

«Маҳаллий ижро этувчи ҳокимликлар томонидан ҳудудлар бош режаларига зид равишда қарор қабул қилиш амалиёти ҳанузгача давом этмоқда. Мазкур ҳолатларни бартараф этиш бўйича мутасадди идораларга тақдимномалар киритилишига қарамасдан, қонуний талаблар қаноатлантирилмасдан қолмоқда.

Масалан, 240 та шаҳар ва туман бош режалари устидан мониторинг ишлари олиб борилган. Натижада 814 та қоида бузилиш ҳолати аниқланди ҳамда улар юзасидан мутасадди идораларга огоҳлантириш хати ва тақдимномалар юборилди.

127 та ноқонуний ҳолат юзасидан жарима жазоси қўлланилди ва 1 265 та мансабдор шахсга нисбатан ҳужжатлар тайёрланиб, маъмурий судларга юборилди».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?