Борис Жонсон Украинанинг Россия устидан бўлажак ғалабасига ишончи комиллигини айтди

00:55 04 Май 2022 Дунё
1334 0

Фото: AP

Буюк Британия Украинага навбатдаги ҳарбий ёрдам пакетини тайёрламоқда. Бу ҳақда Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Олий Радага мурожаати чоғида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, гап умумий қиймати 300 миллион фунт стерлинг бўлган радарлар, дронлар ва ҳужум қуроллари ҳақида бормоқда.

«Биз узоқ муддатли мақсадимизга эришмагунимизча, бошқа дўстларингиз каби Украинани қурол-яроғ, маблағ ва гуманитар ёрдам билан таъминлашда давом этамиз. Биз Украинани шундай кучайтиришимиз керакки, ҳеч ким сизга бошқа ҳужум қилишга журъат эта олмайди», деган Борис Жонсон ўз мурожаатида.

Жонсоннинг айтишича, у ҳозирда Украинанинг Россия устидан бўлажак ғалабасига ишончи комил. Президент Владимир Путин Украинага «махсус ҳарбий операция» бошлаш тўғрисидаги қарори билан қўпол хатога хатога йўл қўйди ва натижада ўз мамлакатининг заифлигини кўрсатди.

Аввалроқ, Кремль Борис Жонсонни Украина бўйича кескин баёнотлари учун танқид қилиб, унинг позициясини «ноконструктив» деб атаган эди. Шунингдек, Москва Киевга қурол етказиб бериш Россиянинг ўз мақсадларига эришишига тўсқинлик қилмаслигини таъкидлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?