Болгария Президенти Румен Радев «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюрди — Фоторепортаж
Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Болгария Республикаси Президенти Румен Радев ташрифининг дастлабки куни «Янги Ўзбекистон» боғига борди.
Унга Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлик қилди. Болгария етакчиси боғ марказида жойлашган Мустақиллик монументи пойига гул қўйиб, мамлакатимизга ҳурмат ва эътиборини изҳор этди.
Ташриф давомида Румен Радев мазкур боғнинг тарихий ва маънавий аҳамияти ҳақида маълумотлар олди. Унга монументда акс этган буюк алломалар, қаҳрамон саркарда ва жаҳонгирлар, жадид боболаримиз ҳақида батафсил сўзлаб берилди.
Шунингдек, делегация аъзолари «Янги Ўзбекистон» мажмуасининг ғоявий ва меъморий ечимлари билан танишиб, боғдаги ноёб дарахт ва гул-чечаклар, амфитеатр ва фавворалар уйғунлигига юксак баҳо берди.




















Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг