Бокс: U-22 Осиё чемпионати дастурига ўзгариш киритилди
Хабарингиз бор, куни кеча электр тизимидаги носозликлар туфайли бокс бўйича Тошкентда давом этаётган эркаклар ва аёллар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳслари қолдирилган эди. Натижада 22 ёшгача бўлган боксчилар ўртасида илк маротаба ташкил этилган мазкур қитъа чемпионати дастурига ўзгаришлар киритилди.
25 январь куни ўтказилиши белгиланган барча жанглар 27 январь санасига белгиланди. Демак, бугун мусобақа иштирокчилари дам олишади ва барча ярим финал жанглари эртага, 27 январь куни бўлиб ўтади.
Бундан кўзланган мақсад, финалчиларга бир хил имкониятни тақдим этишдан иборат. Соддароқ айтганда, ҳеч бир боксчи рақибига нисбатан бир кун кўпроқ дам олиш имконига эга бўлмайди.
Қуйида мусобақа дастуридаги ўзгаришлар билан танишинг:
27 январь: ярим финал жанглари (аёллар: 12:00-16:00, эркаклар: 17:00-21:00)
28 январь: дам олиш куни
29 январь: финал жанглари (аёллар: 13:00-16:00, эркаклар: 17:00-20:00)
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг