БМТ ташкилоти Қорақалпоғистонда ўтказилган Миллий «Саломатлик марафони»ни қўллаб-қувватлади

Фото: "Халқ сўзи"
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Қорақалпоғистон Республикасида Миллий саломатлик марафони доирасида Нукус шаҳридаги Ёшлар марказида мактаб ўқувчилари учун тренинг ташкил этди.
Тадбир ФАОнинг “Мактаб овқатлантириш дастурини синовдан ўтказиш орқали озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланишни яхшилашни қўллаб-қувватлаш» лойиҳаси доирасида ўтказилди. Тренингнинг мақсади болаларда соғлом ва хавфсиз овқатланиш кўникмаларини шакллантириш, шунингдек, мувозанатли овқатланиш ва атроф-муҳитга нисбатан масъулиятли муносабатни тарғиб қилишдан иборат эди.
ФАОнинг озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланиш бўйича миллий маслаҳатчилари 3-4-синф ўқувчилари учун интерактив машғулотлар ўтказишди. Ўйинлар ва муҳокамалар орқали болалар макро ва микронутриентлар, мавсумий маҳсулотларни истеъмол қилишнинг фойдаси, ҳамда тўғри овқатланишнинг соғлиқ ва атроф-муҳитга таъсири ҳақида билиб олишди.
Тренинг «Соғлиғингизни ва атроф-муҳитни асраш учун қандай овқатланиш керак» номли ўқув қўлланмасига асосланди. Қўлланма Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария, гигиена ва касбий касалликлар илмий-тадқиқот институти томонидан ФАО лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилган. Шунингдек, болалар учун мослаштирилган ва ранг-баранг «Озиқ-овқат хавфсизлигининг беш калити» номли плакат ҳам фойдаланишга топширилди.
Материалларни тайёрлашдан аввал ФАО маслаҳатчилари Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги бешта мактабда ўқувчилар ўртасида сўров ўтказиб, уларнинг билим даражасини баҳоладилар ва материалларни ёш хусусиятларига мослаштирдилар.
Тренинг давомида болалар қисқа ФАО видеороликларини томоша қилдилар, викториналарда иштирок этишди ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар. Тренерлар болаларни соғлом турмуш тарзига риоя қилишга ва фойдали овқат истеъмол қилишга ундаб, «Соғлом овқатланиш – бу куч, энергия ва ўзингиз ҳамда сайёрангизга ғамхўрликдир!», дея таъкидлашди.
Ушбу ташаббус ФАОнинг Ўзбекистонда мактабларда хавфсиз ва соғлом овқатланишни тарғиб этиш, шунингдек, ёш авлод ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришга қаратилган Миллий соғломлик марафонини қўллаб-қувватлаш борасидаги кенг кўламли саъй-ҳаракатларининг бир қисмидир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг