БМТ Бош қароргоҳида “Янги Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев йўли” китоби тақдимоти бўлиб ўтди
Нью-Йорк шаҳрида жойлашган БМТ Бош қароргоҳида “Янги Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев йўли” номли китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбирда БМТ раҳбарияти, халқаро ташкилотлар ва дипломатик корпус вакиллари, фуқаролик жамияти фаоллари ҳамда журналистлардан иборат 100 га яқин киши қатнашди.

Тақдимот давомида Янги Ўзбекистондаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, уларнинг асосий босқичлари ва устувор йўналишлари ҳақида сўз юритилди.

Иштирокчилар томонидан Ўзбекистондаги ислоҳотлар “сиёсий жасорат, стратегик ёндашув ва ижтимоий йўналтирилганлик”ни бирлаштирган комплекс трансформация сифатида юксак баҳоланди. Мамлакатдаги ўзгаришлар барча муҳим соҳалар — давлат бошқаруви, суд-ҳуқуқ тизими, таълим, соғлиқни сақлаш ва рақамли ривожланишни қамраб олаётгани қайд этилди.
Сўзга чиққан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, қатор хорижий давлатларнинг вакиллари ва журналистлар Ўзбекистонда юз бераётган кенг кўламли сиёсий ва ижтимоий ислоҳотларни эътироф этди. Ушбу ижобий ўзгаришлар нафақат Ўзбекистон учун, балки бутун Марказий Осиё минтақасининг барқарор ривожланиши учун муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг