Бишкекда “Made in Andijan” ярмаркаси

13:04 08 Сентябр 2025 Жамият
89 0

Қирғиз Республикаси пойтахти Бишкек шаҳрида Андижон вилоятининг текстиль маҳсулотларига бағишланган “Made in Andijan” ярмаркаси бўлиб ўтди.

— Ушбу тадбирни ўтказишдан асосий мақсад Қирғизистон бозорида маҳсулотларимиз нуфузини ошириш ва икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашдан иборат бўлди, — дейди вилоят ҳокимлиги масъул ходими Рустамжон Эшонов. — Ярмаркада андижонлик тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган текстиль маҳсулотлари намойиш этилди.

Андижон маҳсулотлари қўшни давлат вакилларида қизиқиш уйғотди ва бир нечта келишув ҳужжатлари имзоланди.

Саминжон ҲУСАНОВ

«Халқ сўзи».                                                                                                            

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?