Биринчи чоракда Самарқандда IT хизматлар экспорти 1,7 миллион АҚШ долларидан ошди
Фото: "Халқ сўзи"
Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ/«Халқ сўзи». Жорий йилнинг биринчи чорагида Самарқанд вилоятидаги IT хизматларини экспорт қилувчи корхоналар сони 36 тага етиб, улардаги 513 нафар мутахассис томонидан 1 миллион 703 минг АҚШ долларилик хизматлар экспорт қилинган.
— Йил бошида вилоятда IT хизматлари экспортини ривожлантириш мақсадида вазирлик ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида 13 йўналишдан иборат чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди, — дейди Рақамли технологиялар вазирлиги вилоят ҳудудий шуъбаси бошлиғи Дилмурод Хўжамбердиев. — Шунга мувофиқ, ўтган вақтда АҚШнинг 20 дан зиёд IT компаниялари билан музокаралар олиб борилиб, Logex, Upaynet, RX2go сингари истиқболли компаниялар билан ҳамкорлик меморандумлари имзоланди. Ҳозир уларнинг вилоятимиздаги бўлимларида 100 нафардан зиёд маҳаллий ёшлар иш билан таъминланган.
Қайд этилишича, IT хизматлари экспортини амалга оширувчи юридик шахсларга қонунчиликка мувофиқ берилаётган имтиёзлар соҳанинг изчил ривожланишига хизмат қиляпти.
2023 йилнинг дастлабки уч ойида вилоятда 12 та IT корхонаси фаолият юритган бўлиб, экспорт ҳажми 503 минг АҚШ долларини ташкил этганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг