Биринчи авиафорум Бухоро аэропорти фаолияти ривожига қўшимча туртки берди

10:56 21 Февраль 2020 Welcome to uzbekistan
1381 0

Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар майдонида  “Uzbekistan Airports, Aviation&Logistics Forum” (UAALF-2020)​ биринчи халқаро авиация форуми юқори даражада бўлиб ўтди. Унинг иккинчи куни ҳам қизғин тарзда олиб борилди. Бинобарин, мазкур халқаро форум давомида Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳамда “Бухоро халқаро аэропорти” вакиллари томонидан халқаро авиакомпанияларни жалб қилиш ва келгусида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш мақсадида бир қатор кўламли ишлар амалга оширилди.

Жумладан, форум мобайнида қадим Бухоро вилоятининг махсус павильони кўплаб хорижий соҳа вакилларини мафтун этиш баробарида ўз имкониятларини ҳам кенг намойиш эта олди. Хусусан, туризм масалалари бўйича Бухоро вилоят ҳокими ўринбосари Ботиржон Шахриёров, “Бухоро халқаро аэропорти” директори Тоҳир Бахронов ва ўринбосари Содиқ Шукуровлар ҳамда Бирлашган Араб Амирликларининг “Al-Hidaya Global Group​”, Россия Федерациясининг “IFly”​, Қозоғистон Республикасининг “Air Astana”​, Латвия давлатининг “SIA Fly&Flight”​, Швейцариянинг “Aerol Alliance", қолаверса, мамлакатимиздаги “Silk Road Express​” ва “Easy Booking"​ каби бир қатор таниқли компаниялари вакиллари ўртасида ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди.

Таъкидлаш жоизки, қуйида олиб борилган музокараларда Россия Федерациясининг таниқли “ИФлй” авиакомпанияси билан ҳамкорликда “Москва-Бухоро-Москва”, “Бухоро-Владивосток-Бухоро”, “Жакарта-Бухоро-Жакарта” ҳамда Қозоғистон Республикасининг “Air Astana”​ авиакомпанияси билан ҳамкорликда эса “Нур-Султон-Бухоро-Нур-Султон” йўналишларидаги янги тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйиш, бинобарин, саёҳатчи ва зиёратчиларни ташиш, халқаро чартер рейсларни, айниқса, техник қўнишларни амалга оширадиган авиакомпанияларни жалб қилиш, йўловчилар ва уларнинг юкларини онлайн рўйхатдан ўтказиш учун мўлжалланган махсус устунларни 3 ой мобайнида ўрнатиш ва мамлакатимиздаги барча аэропортларга парвозни амалга оширадиган авиаташишларни сотиш учун агентлик шартномаларини тузиш каби турли мавзулар борасида муҳокамалар олиб борилди.

"Ўйлаймизки, бу каби халқаро авиакомпаниялар ўртасидаги музокаралар “Бухоро халқаро аэропорти” фаолиятини юқори чўққиларга олиб чиқиб, салоҳиятли шариф шаҳарнинг туризм соҳаси ривожи йўлида муҳим омил саналади" дейилади Бухоро вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти ахборот хизмати хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер