Бир қатор судьялар интизомий жавобгарликка тортилди
Суд тизими фаолиятида очиқлик ҳамда шаффофликни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар кўриш, судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги, шунингдек, уларни жиноий жавобгарликка тортиш учун хулоса бериш ҳақидаги масалани кўриб чиқиш Судьялар олий кенгашининг асосий вазифаларидан ҳисобланади.
Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати томонидан лавозимидан озод этилган, шунингдек, фаолиятида камчиликларга йўл қўйган судьялар интизомий жавобгарликка ҳақида мунтазам ахборот бериб келинмоқда.
Хусусан, масъулиятсизлиги ва фаолиятида йўл қўйган камчиликлари учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси В. Сатторова, Андижон вилоят маъмурий судининг раиси М. Салимов, Андижон вилоят судининг раиси Т. Мелибоев, фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг судьяси Б. Кутлиев ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Юқори Чирчиқ туманлараро судининг раиси С. Раҳматуллаев интизомий жавобгарликка тортилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг