Бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда
Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”
Олий Мажлис Сенатининг эллик олтинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун муҳокама қилинди.
Амалдаги қонун ҳужжатларини янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган ушбу Қонун янгиланган Конституцияда мустаҳкамланган тамойилларни амалга оширишга қаратилган бир қатор муҳим тузатишларни ўз ичига олганлиги қайд этилди.

Хусусан, 26 та қонун ҳужжатларининг, шу жумладан 6 та кодекс ва 20 та қонун нормалари янгиланган Конституциянинг 19-моддасида белгиланган “Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан қатъи назар қонун олдида тенгдирлар” деган қоидага мувофиқлаштирилмоқда.
Шунингдек, мазкур Қонун орқали “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонунга оммавий ахборот воситаларининг эркинлиги ва мустақиллиги ҳамда қонунга мувофиқ иш олиб бориши ҳақидаги норма билан тўлдирилмоқда.

Яна муҳим ўзгаришлардан бири Меҳнат кодекси ва “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонунга қариндошининг судланганлигига қараб ишга қабул қилишни рад этиш каби камситишларнинг олдини олиш билан боғлиқ ўзгартиришлар киритилмоқда.
Сенаторлар томонидан ушбу Қонун фуқаролар ҳимоясининг ҳуқуқий кафолатларини янада мустаҳкамлашга, уларнинг ҳуқуқларини амалга оширишда, шу жумладан ишга қабул қилишда тенг имкониятларни таъминлашга, шунингдек, оммавий ахборот воситалари фаолиятининг эркинлиги кафолатларини кучайтиришга хизмат қилиши таъкидланди.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Табиат ва цивилизация уйғунлашган шаҳар – Сюрихдан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг