Бир кунда 468 та автомобиль шаҳар бўйлаб рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланган
Йўл-патруль хизмати ва Миллий гвардия ҳамда санитария-эпидемиология хизмати ходимлари томонидан 7 апрель куни Тошкент йўлларида 758 та йўл ҳаракати қоидабузарлиги фактлари қайд этилди. 450 та автомобиль жарима майдончасига жойланди. 468 та автомобиль шаҳар бўйлаб рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланган.
Бундан ташқари, шаҳар бўйлаб тегишли рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланаётган ҳайдовчиларнинг 271та автоулови жарима майдонига жойлаштирилди. Уларга нисбатан санитария-эпидемиология хизмати ходимлари томонидан ҳуқуқбузарлик бўйича Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54 моддаси 2 қисмига «Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш» кўра баённомалар расмийлаштирилди. Мазкур моддага биноан фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача яъни (4 млн. 460 минг сўмдан 6 млн. 690 минг сўмгача), мансабдор шахсларга эса — ўттиз бараваридан эллик бараваригача яъни (6 млн. 690 минг сўмдан 11 млн. 150 минг сўмгача) миқдорда жарима солиниши белгиланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён











Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг