Бешта туманга янги ҳокимлар тайинланди

Бугун, 7 август куни Ўзбекистонинг Тошкент, Фурқат, Ғозғон, Мингбулоқ ва Тахиатош туманларига янги ҳоким тайинланди.
Ғозғон шаҳрига янги ҳоким тайинланди
Жўраев Нурали Шуҳратович — Навоий вилоятининг Ғозғон шаҳри ҳокими вазифасига тайинланди.
Бунга қадар у Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳудудларни ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси вазифасида фаолият юритган.
Тахиатош туманига янги ҳоким тайинланди
Айтбаев Камилжан Курбанбаевич — Тахиатош тумани ҳокими этиб тайинланди.
У бунга қадар Амударё тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.
Мингбулоқ туманига янги ҳоким тайинланди
Мансуров Аҳрор Аҳмадалиевич — Наманган вилоятининг Мингбулоқ тумани ҳокими этиб тайинланди.
Фурқат туманига янги ҳоким тайинланди
Асронкулов Элёрбек Мадаминович — Фарғона вилоятининг Фурқат тумани ҳокими этиб тайинланди.
Бунга қадар у Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келган.
Тошкент туманига янги ҳоким тайинланди
Эргашев Сардорбек Кадирович — Тошкент вилоятининг Тошкент тумани ҳокими этиб тайинланди.
У фаолияти давомида Тошкент тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда доллар курси ўзгарди
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг