Олтита ОТМга янги ректорлар тайинланди

Жорий йилнинг 19 май куни Қашқадарё вилояти ҳокимлигида бўлиб ўтган тадбирда Шерзод Неъматов Қарши давлат техника университети ректори этиб тайинланди.
Шерзод Неъматов бунга қадар Шаҳрисабз давлат педагогика институти ректори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Батирбек Каипбергенов Нукус давлат техника университети ректори лавозимига тайинланди.
Батирбек Каипбергенов бугунги кунга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимида ишлаб келган.
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Дилноза Шавкатовна Хўжаева Қўқон давлат университети ректори этиб тайинланди.
Дилноза Хўжаева бугунги кунгача Қўқон давлат педагогика институти ректори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Тўлаганов Баҳром Абдуқобилович Тошкент архитектура-қурилиш университети ректори этиб тайинланди.
Баҳром Тўлаганов тайинловга қадар Тошкент архитектура-қурилиш университети Стратегик ривожлантириш бўйича биринчи проректори лавозимида фаолият юритган.
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Садоқат Ғаффоровна Сиддиқова Бухоро давлат техника университети ректори этиб тайинланди.
Садоқат Сиддиқова бугунги кунга қадар Бухоро муҳандислик-технология институти ректори лавозимида фаолият юритиб келаётганди.
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Расул Нортожиевич Тўраев Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети ректори этиб тайинланди.
Расул Тўраев тайинловга қадар Термиз давлат университетининг ўқув ишлари бўйича проректори сифатида фаолият юритган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда доллар курси ўзгарди
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг