Бензинни улгуржи сотган “заправка” биржа савдоларидан четлатилди
Фарғонада 3,7 тонна АИ-80 маркали автобензин АЁҚШ орқали эмас, улгуржи сотиб юборилган.
“Ўзенергоинспексия” томонидан сўнгги икки кунда 50дан зиёд ёқилғи “заправка”ларида назорат ишлари амалга оширилди.
Назорат тадбирлари доирасида нефть базаларидан махсус ташувчи транспортлар орқали бензин етказиб берилиши ўрганилди. Инспекция ўрганишлар давом этишини билдирган.
Инспекциянинг Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси ва вилоят прокуратураси билан ўтказган назорат тадбирлари натижасида, Фарғона туманида жойлашган “В.Ҳ.О.“МЧЖга қарашли ёқилғи қуйиш шохобчасига таъминотчи омборидан олиб келинган 3,7 тонна АИ-80 бензини АЁҚШ орқали сотилмасдан, улгуржи сотиб юборилганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан қоидабузарликка йўл қўйган мазкур АЁҚШларнинг биржа савдоларида иштирок этиши вақтинча тўхтатилди.
9 декабрь куни вазирлик метан “заправка”лар (АГТКШлар) фаолиятига вақтинчалик қисқа муддатли чеклов киритилишини маълум қилди. Ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши билан газ истеъмоли кескин ошди ва қувурлардаги босим пасайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг