BBC Global News Сирдарё вилояти туризмини тарғиб этишда ҳамкорлик қилади
Аввал хабар берганимиздек, “Ўзекспомарказ” Миллий кўргазмалар мажмуасида “Ипак йўлида туризм” 28-Тошкент халқаро туризм ярмаркаси ўз ишини бошлади.
Ярмаркада Сирдарё вилояти ҳам ҳудудда туризмни ривожлантиришда амалга оширилаётган лойиҳалар ва истиқболдаги режалар акс эттирилган стенд билан иштирок этмоқда.
Халқаро ярмарканинг биринчи кунидаёқ Сирдарё вилояти ҳокимлиги жаҳоннинг етакчи BBC Global News медиакомпанияси билан вилоятининг туризм салоҳиятини бутун дунё бўйлаб кенг тарғиб этишга қаратилган қўшма лойиҳани амалга ошириш бўйича келишувга эришди.
Келишув доирасида келажакда вилоят туризмини BBC Global News аудиторияси орқали Ғарбий Европа ва Америка қитъасида тарғиб этган ҳолда узоқ хориж мамлакатларидан Сирдарёга ташриф буюрувчи туристлар сонини кўпайтириш кўзланмоқда ва вилоятда фаолият кўрсатаётган оммавий ахборот воситалари вакилларининг тажрибасини оширишда маҳорат дарслари ташкил этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг