«Башакшеҳир» навбатдаги йирик ғалабасини қўлга киритди
Бугун, 22 декабрь куни Туркия Суперлигасининг 17-тур учрашувлари старт олди. Кун доирасидаги баҳсда Истанбул Башакшеҳир ўз майдонида Газиантеп жамоасини қабул қилди. Учрашув мезбонларнинг 5:1 ҳисобидаги ишончли ғалабаси билан якунланди.
Баҳсда ҳисоб 21-дақиқада Элдор Шомуродов томонидан очилди. Орадан беш дақиқа ўтиб, Дрисса Камара ҳисобни тенглаштирди. 29-дақиқада эса Аббосбек Файзуллаев аниқ зарба билан «Башакшеҳир»ни яна олдинга олиб чиқди — 2:1.
Қайд этиш жоиз, сўнгги пайтларда Файзуллаевнинг ўйини турк футбол жамоатчилиги орасида турли танқидларга сабаб бўлаётган эди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ушбу голи орқали майдонда танқидларга муносиб жавоб қайтарди. Биринчи бўлим айнан шу ҳисобда якунланди.
Иккинчи таймнинг 53-дақиқасида Арда Қизилдағ ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди ва ҳисоб 3:1 кўринишига келди. 68-дақиқада Элдор Шомуродовнинг аниқ узатмасидан кейин Умут Гунеш «Башакшеҳир»нинг тўртинчи голини муаллифи бўлди. 84-дақиқада эса Иван Брнич мезбонларнинг бешинчи голини киритиб, учрашувга якун ясади — 5:1.
Учрашувдан сўнг «Sofascore» таҳлилий портали Элдор Шомуродовнинг ўйинини 7,9 баллга, Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатларини эса 9,3 баллга баҳолади. Бу кўрсаткичлар ўзбекистонлик футболчиларнинг майдондаги самарали ўйинини яққол тасдиқлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг