«Барселона»нинг 31 ёшли собиқ футболчиси фаолиятини якунлаши мумкин

Франция терма жамоаси аъзоси ва «Барселона» клуби собиқ ҳимоячиси Самуэль Умтити фаолиятини якунлаши мумкин. Бу ҳақида «RMS Sport» нашри хабар берди.
Самуэль Умтити 2018 йил жароҳати бўлишига қарамай терма жамоа билан Жаҳон чемпионатига борди. 2019 йилда эса яна жароҳатлари кўпайгани боис терма жамоадаги фаолиятини якунлади.
Клуб даражасида ҳам тизза муаммолари сабаб доимий ўйин амалиётисиз қолди. 2024 йилда икки марта жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди ва 2024 йил январь ойида майдонга қайтди.
«Ҳозирда ушбу футболчига Яқин Шарқ клублари ва АҚШдан таклифлар бор. Аммо Самуэль фаолиятини якунламоқчи. Футболчи бугун «Лион» клуби базасига видео ёзгани келади. Катта эҳтимол, бу хайрлашув видеоси бўлади», дейилади хабарда.
Маълумот учун, Самуэль Умтити фаолияти давомида «Лион», «Барселона», «Лечче» ва «Лилль» каби клубларда ўйнаган. Франция терма жамоаси билан мундиал ғолиблигини қўлга киритган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг