«Барселона» йирик мағлубият қабул қилди
Кеча, 12 февраль куни Испания кубоги мусобақасининг ярим финал босқичидан ўрин олган баҳслар давом эттирилди. Кун доирасидаги учрашувда «Барселона» клуби Мадрид шаҳрида «Атлетико» жамоаси меҳмони бўлди.
Учрашув 4:0 ҳисоби Диего Симеоне бошчилигидаги жамоа фойдасига ҳал бўлди. Ҳисоб 6-дақиқада очилди. «Барселона» футболчиси Эрик Гарсия ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди. Орадан 8 дақиқа ўтиб, Антуан Гризман ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.
33-дақиқада Адемола Лукман ҳисобни йириклаштирди. Ҳакам томонидан биринчи бўлимга қўшиб берилган иккинчи дақиқада Хулиан Алварес жамоасининг тўртинчи голини киритди — 4:0.
Иккинчи бўлимда ҳисоб ўзгармади. 85-дақиқада Эрик Гарсия майдондан четлатилди. Шу тариқа учрашув 4:0 ҳисоби билан якунланди.
Маълумот учун, жамоалар ўртасидаги жавоб баҳси 4 март куни бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг