«Барселона» йирик ҳисобда мағлубиятга учради

10:32 06 Октябр 2025 Спорт
159 0

Кеча, 5 октябрь куни Испания Ла Лигасининг 8-туридан ўрин олган баҳслар бўлиб ўтди. Кун доирасидаги баҳсда «Барселона» клуби «Севилья» меҳмони бўлди. Баҳс мезбонларнинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Голларга ғолиблар томонидан Исаак Ромеро, Хосе Анхель Кармона, Акор Адамс ва «Барселона»нинг собиқ футболчиси Алексис Санчес муаллифлик қилди.

Каталония клубининг ягона жавоб голини англиялик футболчи Маркус Рэшфорд киритди.

Учрашувдан сўнг, «Sofascore» портали «Севилья» футболчиси Хосе Анхель Кармонани ўйин қаҳрамони деб топди. Футболчининг ҳаракатлари портал томонидан 8,2 баллга баҳоланди.

Қизиғи, «Sofascore» «Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовскининг ҳаракатларини 5,2 баллга баҳолади. Левандовски 20 йилга яқин профессионал фаолияти давомида бирор марта бунчалик паст баҳога лойиқ кўрилмаган эди.

Маълумот учун, «Барселона» клуби кейинги ўйинини 18 октябрь куни ўтказади. Ўша куни жамоа Ла Лига 9-тури доирасида «Жирона» клубини қабул қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?