Барча давлат ОТМларнинг ўқув адабиётлари тўлиқ электронлаштирилади
«Давлат олий таълим муассасаларининг академик ва ташкилий-бошқарув мустақиллигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–60-сон, 24.12.2021 й.) қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2022 йил якунигача барча давлат ОТМларнинг ўқув адабиётлари тўлиқ электронлаштирилади ва ягона «Электрон кутубхона» платформаси ишга туширилади.
ОТМларда ҳисоботларни тайёрлашнинг қоғоз шаклидан воз кечилади ва Олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизими:
— 1-босқичда – 2022 йил 1 мартгача қуйидагилар жорий қилинади:
— «Ўқув жараёнини бошқариш» қисми (давомат, ўзлаштириш қайдномаси ва рейтинг дафтарчаси, гуруҳ журнали, дарс ва имтиҳон жадваллари рақамлаштирилади);
— «Илмий жараённи бошқариш» қисми;
— «Маъмурий жараённи бошқариш» қисми;
— «Молия-хўжалик фаолиятини бошқариш» қисми;
2-босқичда – 2022 йил 1 майгача:
«Таълим сифатини назорат қилиш» қисми жорий қилинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- ICCI 2026: Янги Ўзбекистоннинг қурилиш салоҳияти – ғоялардан кенг кўламли ечимларгача
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг