Балиқчида 93,5 млн евролик йирик текстиль комплекси барпо этилмоқда
Балиқчи туманида «Tetratex» МЧЖ томонидан замонавий текстиль комплекси барпо этилмоқда. Умумий қиймати 93,5 миллион евродан зиёд бўлган ушбу йирик саноат мажмуаси тўрт босқичда амалга оширилиб, ҳудуднинг иқтисодий қиёфасини тубдан ўзгартириши, янги иш ўринларини яратишда муҳим омилга айланиши кутиляпти.
— Комплекс тўлиқ эксплуатацияга топширилгандан сўнг 6 минг 650 нафарга яқин аҳоли доимий иш ўринлари билан таъминланади, — дейди туман ҳокимлиги масъул ходими Музаффаржон Каримов. — Лойиҳанинг амалга оширилиши вилоятда саноат кооперациясини янада кенгайтириб, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини оширади, янги ишлаб чиқариш занжирларини шакллантиради.
Янги мажмуа барпо этилиши туман ижтимоий инфратузилмасини ҳам кенгайтиришни талаб этади. Бу эса қўшимча хизмат кўрсатиш объектлари, логистика марказлари, транспорт инфратузилмаси ва бошқа тармоқларни ривожлантириш учун янги имкониятлар яратади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, лойиҳа тўлиқ амалга оширилгандан кейин ҳудудга тўғридан-тўғри инвестициялар оқими ортиб, Балиқчи тумани минтақанинг йирик саноат марказларидан бирига айланиши мумкин.
Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг