Бахтиёр Саидов Германиянинг мамлакатимиздаги элчиси Тило Клиннер билан учрашув ўтказди
Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов 2023 йил 12 январь куни Германия Федератив Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Тило Клиннер билан учрашув ўтказди. Унда Ўзбекистон-Германия муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Олий ва юқори даражадаги сиёсий мулоқот ижобий суръатларда ривожланаётгани мамнуният билан қайд этилди.
Томонлар икки ва кўп томонлама шаклларда режалаштирилган тадбирларнинг ташкилий ва мазмунли жиҳатлари юзасидан фикр алмашдилар.
Ўзбекистон ва Германия савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини диверсификация қилиш ва қўшма корхоналар сонини кўпайтиришдан манфаатдор экани таъкидланди.
Маданият, таълим ва фан соҳаларида Ўзбекистон-Германия ҳамкорлигини кенгайтириш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Кучли қичишиш ва жисмоний азобдан ташқари, инсонни руҳан ҳам емиради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг