Баҳорий илҳом сарчашмалари
Фото: Ҳасан ПАЙДОЕВ ("Халқ сўзи")
Пойтахтимизда “Ассалом, Наврўз — янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми!” шиори остида ўтказилган танловнинг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ҳамкорлигида ташкил қилинган танловда “Энг яхши ижтимоий ролик”, “Энг яхши шеър ижроси” (видеоматериал шаклида) ҳамда “Энг яхши фотосуратлар” номинациялари бўйича ғолиблар тақдирланди.


Ижодий беллашувга 715 нафар номзоддан жами 3 мингга яқин ижодий иш келиб тушган. Ушбу баҳорий илҳом сарчашмалари мавзу долзарблиги, Наврўз — умумхалқ байрамининг ижтимоий аҳамияти, мамлакатимизда “Ассалом, Наврўз — янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми!” деган бош ғоя асосида миллатлараро дўстлик ва тотувлик муҳитини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, халқимиз ҳаётида юз бераётган ижобий ўзгаришлар қай даражада очиб берилганига қараб баҳоланди.

Тадбирда танлов ғолибларига пул мукофотлари тантанали топширилди.
Раҳматжон БОБОЖОНОВ,
(“Халқ сўзи”).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Табиат ва цивилизация уйғунлашган шаҳар – Сюрихдан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг