Аёлнинг энг гўзал фазилати
Маҳаллага йиғлаб келган аёлни овутиш анча қийин бўлди. Эрининг гапи жонидан ўтиб кетибди. “Ажрашаман, гап тамом, икки боламни ўзим боқиб оламан” дейди қизчасини бағрига босиб. Ҳаёти ўхшамабди. Етти йил яшабди ҳамки, жанжалсиз ўтган куннинг ўзи бўлмабди. Аёл бир гапдан қолмабди, “дадаси, сиз ҳақсиз” демабди. Нуқул эрининг жаҳлини чиқарар экан.
Бу оилани муросага келтириш учун аёлнинг қулоғига шу гапларни айтдик: Аёлнинг сўзи ширин бўлса муҳитнинг руҳи ўзгаради. Оиладаги болалар мулойимлик ва маданиятга ўрганади, кексалар ҳурмат топади, эркак кишида масъулият ҳисси юксалади.
Аёлнинг биттагина илиқ гапи оиладаги муаммони юмшатиб, болага руҳий мадад беради, турмуш ўртоғига ишонч ва куч бағишлайди. Ҳаёт тажрибаси шуни кўрсатадики, кўплаб низолар дўқ-пўписа билан эмас, бир мулойим сўз билан ҳал бўлади. Бу — аёлнинг энг гўзал фазилати, Яратган томонидан берилган маънавий қувватдир.
Оиланинг барқарорлиги ва юракларнинг тинчлиги кўп жиҳатдан аёл зотининг қалби ва сўзига боғлиқ. Шу боис халқимиз азалдан аёлни нафақат оила устуни, балки маънавий муҳитни яхшилаб турувчи асосий куч сифатида эътироф этади. Шу жиҳатдан аёлнинг ширин сўзи, мулойим муомаласи ва илтифотли муносабати оғир муносабат ва муҳитга ижобий таъсир кўрсата олади.
Маданиятли ва ширин сўзли аёл оиласига ҳамда бутун жамиятнинг юзи. Унинг қалбидан чиққан мулойим бир гап кўплаб қалбларга илиқлик улашади, кўнгиллардаги ғуборни тарқатади, адоватни юмшатади. Бугунги кунда оилада ва жамиятда ижобий муҳит яратишни истаган ҳар бир киши аввало сўз маданиятига, айниқса, аёлларнинг мулойим муомаласига алоҳида эътибор қаратиши зарур. Зотан, аёл сўзининг ширинлиги ва таъсири унинг қалб тозалиги ва ният поклигидан келиб чиқади.
Шоҳсанам РАҲИМОВА,
Тошкент шаҳар, Олмазор тумани Янги Себзор маҳалла фуқаролар йиғини аёллар фаоли.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Ян Брату билан учрашув ўтказди
- Тилда пайдо бўладиган ўзгаришлар саратон касаллигининг нозик аломати бўлиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг