Аёллар клублари ўртасида Осиё чемпионлар лигаси турнирининг 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди
Биринчи турда амалдаги чемпион билан дуранг ўйнаган "Насаф" клуби бу гал мағлубиятга учради.
Бугун, 20 ноябрь куни Аёллар клублари ўртасида Осиё чемпионлар лигаси турнирининг 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Кун доирасидаги баҳсда Қаршининг "Насаф" клуби Эроннинг "Бам Хотун" жамоаси билан куч синашди.
Учрашувда 1:0 ҳисобига Эрон чемпиони ғалаба қозонди. Ўйинда киритилган ягона голга 14-дақиқада Сара Дидар муаллифлик қилди.
Тур доирасида ўтказилган иккинчи ўйинда эса "Вухан Жиангда" клуби Ҳиндистоннинг "Ист Бенгал" жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва 4 очко жамғарган ҳолда гуруҳда яққол карвонбошига айланди.
Маълумот учун, мусобақанинг 3-тур ўйинлари 23 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг