Авазбек Олимов 170 млн сўм жаримага тортилди

12:13 29 Май 2024 Маданият
563 0

Хонанда Авазбек Олимов муаллифлик ҳуқуқи юзасидан ўтказилган судда ютқазди. Бу ҳақда «Халқ сўзи»га Тошкент шаҳар судидаги манбаси хабар берди.

Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг 24 майдаги ҳал қилув қарори билан хонанда Авазбек Олимовдан даъвогар Маҳлиё Аҳророва фойдасига 150 миллион сўм товон пули ва 20 миллион сўм маънавий зарар ундириладиган бўлди.  

Суд ҳужжатларида келтирилишича, хонанда шоира Маҳлиё Аҳророванинг «Гўзал ёрим» шеърини унинг рухсатисиз йиллар давомида «Севар ёрим» номи остида куйлаб келгани учун товон пули ва маънавий зарар тўлаши белгиланган.

Шунингдек, Авазбек Олимовга «Севар ёрим» қўшиғини ижро этмаслик мажбурияти юклатилган.

Бундан ташқари, хонанда ҳисобидан шоира фойдасига олдиндан тўланган 6 миллион 680 минг сўм давлат божи ва 34 минг сўм почта харажатини ундириш ҳам белгиланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?