Аудиторлик ташкилотини реестрга киритиш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (387-сон, 15.08.2023 й.) билан Аудиторлик ташкилотини Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Регламентга кўра, ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали рўйхатдан ўтади.
Сўровнома тўлдирилиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (ваколатли орган)га юборилади.
Ваколатли орган сўровнома тушган кундан бошлаб 5 иш куни мобайнида аудиторлик ташкилотини реестрга киритади ёки уни рад этади.
Ваколатли орган қуйидаги ҳолларда давлат хизматини кўрсатишни рад этади:
— ариза берувчи томонидан тегишли камчиликлар белгиланган муддатда бартараф этилмаса;
— аудиторлик ташкилоти “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 27-моддаси талабларига мувофиқ бўлмаса.
Давлат хизмати кўрсатилганлик учун тўлов ундирилмайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг