Атмосферага зарар етказаётган 18 та объект фаолияти вақтинча тўхтатилди
Кеча, 24 ноябрь куни атроф-муҳит хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда атмосфера ҳавосини ифлослантиришга қарши курашиш мақсадида экологик назорат тадбирлари амалга оширилди, деб хабар бермоқда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси.
Билдирилишича, мазкур экологик назорат тадбирлари Тошкент вилоятининг Қибрай, Зангиота ва Тошкент туманлари, шунингдек, Тошкент шаҳрида тузилган 4 та тезкор гуруҳ томонидан амалга оширилган.
Рейд давомида жами 103 та корхона ва иқтисодий фаолият юритувчи объектлар текширилиб, уларнинг атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишга оид қонунчилик талабларига қай даражада риоя қилаётгани ўрганилган.
Мазкур ўрганишлар натижасида 38 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланиб, қонунбузилиш ҳолатига йўл қўйган шахсларга нисбатан жами 34,8 миллион сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилган. Шунингдек, атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатган ва қонун талабларини бузган 18 та объект фаолияти 10 кунга вақтинча тўхтатилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг