Асакада оқова сув тизими янгиланмоқда
Шу кунларда Андижон вилоятининг барча ҳудудларида аҳолига сифатли хизмат кўрсатишни таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирлар кўрилмоқда. Инфратузилмани такомиллаштириш, замонавий лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш орқали фуқаролар турмуш даражасини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Асака туманида оқова сув тармоғини янгилаш ишлари олиб бориляпти. Лойиҳа доирасида истеъмолчиларнинг кундалик эҳтиёжини қондириш, санитария ҳолатини яхшилаш ҳамда экологияга бўлган муносабатни шакллантириш кўзда тутилган.

— Асака туманидаги оқова сув тармоғи 1975 йилда қурилган бўлиб, бугунги кунда яроқсиз ҳолатга келиб қолган, — дейди “Андижон сув таъминоти” АЖ оқова сув тозалаш иншооти механик-технологи Султонбой Ибрагимов. — Шу боис 2 минг 200 метр узунликда янги қувур тортиш ишларига киришилди. Бунинг учун Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган “Соҳиб қурилиш дизайн” МЧЖ томонидан тўртта техника воситаси ва 15 нафар тажрибали ишчи жалб этилган.
Лойиҳа фойдаланишга топширилгандан сўнг 170 дан зиёд корхона ва ташкилот ҳамда 40 минг нафар аҳолига хизмат кўрсатиш сифати янада яхшиланади.
Саминжон ҲУСАНОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг