Арзонлаштирилган савдо ярмаркалари иш бошлади
Андижон вилоятида муборак Рамазон ойи муносабати билан аҳолига қулайлик яратиш ва озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи сунъий ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил этилди.

-Ушбу расталардаги маҳсулотларнинг нархини бозор нархи билан солиштирдим,-дейди Андижон тумани “Қум кўча” МФЙда истиқомат қилувчи Одинахон Ортиқова. -Бу ерда нархлар анча арзон экан. Масалан, картошканинг бир килоси вилоят марказидаги деҳқон бозорида 7,5 минг сўмдан сотилаётган бир пайтда арзонлаштирилган савдо ярмаркасида бу кўрсаткич 4,5 минг сўмни ташкил этмоқда. 5 литр писта ёғини 95 минг сўмга сотиб олдим. Бозорда эса унинг нархи 120 минг сўм экан. Мана шундай қулай шароит яратиб берилганидан миннатдорман!

Вилоятнинг 16 та ҳудудида иш бошлаган расталарда 30 турдан зиёд маҳсулотлар бозор нархига нисбатан 15-25 фоиз арзон нархда сотилиши йўлга қўйилди.
Саминжон ҲУСАНОВ, ”Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг