АҚШда номаълум шахс одамларни ўққа тутди. Қурбонлар бор

Архив фото
АҚШнинг Миссисипи штати Индианола шаҳрида номаълум шахс одамларни ўққа тутди. Оқибатда уч киши ҳалок бўлди, яна 16 киши яраланди. Бу ҳақда WTVA телеканали маҳаллий полицияга таяниб хабар бермоқда.
«Индианоладаги оммавий отишмада уч киши ҳалок бўлди, яна кўп киши жароҳатланди… Полициянинг айтишича, отишма оқибатида 16 киши яраланган», — дейилади хабарда.
ОАВ маълумотларига кўра, ҳалок бўлганларнинг барчаси 19 ёшда бўлган. Полиция гувоҳларни сўроқ қилмоқда ва отишма содир этган шахсни қидирмоқда.
Аввалроқ, АҚШ президенти Жо Байден президентлик пойгасидан чиққанини маълум қилгани ҳақида хабар бергандик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг