АҚШда иккита самолёт тўқнашиб кетди. Қурбонлар бор

Фото: Ижтимоий тармоқлар
АҚШнинг Колорадо штатида икки самолётнинг тўқнашиб кетиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди.
Фожиа лайнерлар Колорадо аэропортига яқинлашаётганда юз берган. Бу ҳақда “New York Post” газетаси АҚШ Федерал авиация маъмуриятига таяниб хабар тарқатди.
«Икки кичик самолёт ҳавода тўқнашиб кетиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди, яна уч йўловчи жароҳат олди», – дейилади нашр хабарида.
АҚШ Федерал авиация маъмурияти маълумотларига кўра, ҳодиса якшанба куни содир бўлган ва бунга иккала самолёт – “Cessna 172” ва “Extra EA-300”ларнинг учувчилари бир вақтнинг ўзида Форт Морган аэропортидаги учиш-қўниш йўлагига қўнишга уринишлари сабаб бўлган. Морган округи шериф бошқармаси маълумотларига кўра, тўқнашувдан сўнг самолётлардан бири ёниб кетган. Шифокорлар етиб келгунига қадар ҳалокат гувоҳлари жабрланганларга ёрдам беришга шошилишган ва ҳатто оловни ўзлари ўчиришга ҳаракат қилишган.
АҚШ Федерал авиация маъмурияти ва Миллий транспорт хавфсизлиги кенгаши ҳодиса юзасидан текширув бошлаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг