АҚШда иккинчи фуқаролар уруши бошланди — Маск
Фото: Reuters
АҚШлик миллиардер Илон Маск Америкада иккинчи фуқаролар уруши аллақачон бошланганини маълум қилди. Тадбиркор бу ҳақда ўзининг «Х» ижтимоий платформасидаги аккаунтида ёзди.
Маск бошқа бир фойдаланувчининг АҚШ иммиграция ва божхона назоратига қарши норозилик намойишлари туфайли АҚШликларни иккинчи фуқаролар уруши бошланганини тан олишга чақирган постига изоҳ бериб, «Менимча, шундай», деб ёзган.
Шу йилнинг январь ойида Миннеаполис АҚШ президенти Доналд Трампнинг иммиграция сиёсатини қатъийлаштириш чораларига қаршилик марказига айланди. АҚШ иммиграция ва божхона назорати ходимларининг ҳужжатсиз иммигрантларни аниқлаш ва депортация қилишдаги ҳаракатлари аҳолининг ғазабини қўзғатди ва ҳибсга олишлар пайтида қурбонлар вазиятни янада оғирлаштирди. Шу билан бирга, АҚШ президент маъмурияти намойишчиларни терроризмда айбламоқда ва федерал агентларнинг мамлакатга миграцияни чеклашга уринишдаги ҳаракатларини рағбатлантирмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг