АҚШ ва Европа Украинада тинчликнинг бузилишига «ҳарбий жавоб» беради

11:41 03 Февраль 2026 Дунё
330 0

Фото: Global Look Press

АҚШ, Украина ва Европа мамлакатлари Москва ва Киев томонидан тузиладиган келажакдаги ҳар қандай тинчлик шартномасини қўллаб-қувватлаш режасини келишиб олган. Бу ҳақда «The Financial Times» газетаси ўз манбаларига таяниб хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, Вашингтон ва Европа мамлакатлари Россия томони шартномани «доимий равишда бузса», «мувофиқлаштирилган ҳарбий жавоб» беришга келишиб олган. Дастлаб, жавоб дипломатик огоҳлантириш ва Украина Қуролли Кучлари томонидан чоралар кўрилишини ўз ичига олади. Бу ҳаракатлар келишув бузилганидан кейин 24 соат ичида амалга оширилади.

Агар ҳарбий ҳаракатлар давом этса, вазиятга «кўнгиллилар коалицияси» аралашади. Тўлиқ кўламли ҳужумга ўтиш коллектив Ғарб томонидан қўллаб-қувватланадиган кучларнинг фаоллашишига олиб келади. Шунингдек, АҚШ қўшинларини жалб қилиш ҳам режалаштирилган. Ғарб кучлари биринчи сулҳ бузилишидан 72 соат ўтгач ҳаракатни бошлайди.

Шу йилнинг 2 февраль куни Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Москва ва Киев Украина музокаралари жараёнидаги бир қатор масалалар бўйича ҳали ҳам келишувга эриша олмаганини айтди. Бироқ, Кремль вакили томонлар бошқа баъзи масалалар бўйича умумий тушунчага яқинлашганини таъкидлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер