АҚШ суди Трамп қўйган божларни тўхтатиш ҳақида қарор чиқарди
АҚШ Халқаро савдо суди президент Дональд Трамп томонидан жорий қилинган импорт тарифларини ноқонуний деб топди. Уларнинг аксарияти блокланди. Бу ҳақда «The New York Times» хабар қилди.
Суд қарорига кўра, Трамп бу тарифларни жорий этар экан ўз ваколатларидан фойдаланишда чегарадан ошиб кетган. Маъмурият 10 кун ичида тарифларни бекор қилиш жараёнини якунлаши керак.
Уч нафар судьядан иборат ҳайъат қарорида айтилишича, у 1977 йилдаги Халқаро фавқулодда иқтисодий ваколатлар тўғрисидаги қонунга асосланиб, АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилиб, катта тарифлар жорий қилган вақтида ўз ваколатларидан четга чиққан.
Шунингдек, АҚШ Конституциясига кўра, Конгрессга бошқа мамлакатлар билан савдони тартибга солишда мутлақ ҳуқуқ берилган ва бу ваколатлар президентнинг иқтисодиётни ҳимоя қилиш ваколатлари билан бекор қилиниши мумкин эмас.
АҚШ Адлия вазирлиги юристи Бретт Шумейт судда тарифлардан мақсад давлат ҳамкорларини музокаралар столига ўтқизиш ва келишувларга эришиш учун сиёсий босим воситасини яратиш эканини айтди.
Қарор эълон қилинганидан сўнг, Трамп маъмурияти апелляция берган.
«Сайланмаган судьялар мамлакатдаги фавқулодда вазиятга қандай тўғри муносабат билдиришни ҳал қилишга ҳақли эмас», деган Оқ уй матбуот котиби ўринбосари Куш Десаи.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг