АҚШ нашри журналисти жосусликда айбланиб Россияда ҳибсга олинди. У 20 йилга қамалиши мумкин

Фото: Reuters
АҚШнинг «Wall Street Journal» газетаси журналисти Эван Гершкович Россияда жосусликда айбланиб судга тортилди. Бу ҳақда BBC хабар берди. Гершкович Екатеринбургда ҳибсга олинган ва қарийб ўн беш ойдан бери Москва қамоқхонасида сақланаётган эди.
Суд жараёни Свердловск вилоят судида ёпиқ эшиклар ортида ўтмоқда. Рус прокурорларига кўра, Гершковични АҚШ Марказий разведка бошқармаси учун рус танк ишлаб чиқарувчиси ҳақидаги махфий маълумотларни йиғишда айбламоқда.
Гершкович ҳам, АҚШ ҳукумати ҳам айбловларни инкор этиб, жараённи адолатсиз, деб атади. Агар журналист айбдор, деб топилса, у йигирма йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
«Wall Street Journal» журналисти Дебора Балл бу судни «сохта жараён» деб танқид қилди. У Россия судларида маҳкамаларнинг ёпиқ эшиклар остида ўтиши ва оқлов кўрсаткичларининг пастлигидан хавотир билдирган.
Россияда америкалик журналистларнинг жосусликда айбланиб, ҳибсга олиниши янгилик эмас. АҚШлик мустақил журналистлар Пол Уилан ва Алсу Курмашева ҳам Россияда қамоққа олинган эди. Улардан бири, Курмашева россиялик ҳарбийлар ҳақида ёлғон маълумот тарқатгани учун 15 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда доллар курси ўзгарди
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг