АҚШ молия вазири Хитой билан можарони савдо уруши деб аташдан бош тортди
Иллюстратив фото
АҚШ молия вазири Скотт Бессентнинг таъкидлашича, Хитой билан ҳозирги кескинлик савдо уруши деб қаралмаслиги керак.
“Мен буни савдо уруши деб атамаган бўлардим, лекин айтмоқчиманки, Хитой эскалация қараб кетди ва Президент Трамп бунга жуда дадил жавоб қайтарди... Хитой нима қилишини кўрамиз”, — дейди вазир.
Бессент шунингдек, Хитойнинг ҳаракатлари АҚШ молия тизимидан кўра ўз иқтисодиётига кўпроқ таъсир кўрсатишига ишонч билдирди.
Шу йилнинг 2 апрель куни Трамп 185 мамлакат учун импорт тарифларининг янги тизимини жорий қилди. Базавий ставка барча импорт қилинадиган товарлар бўйича 10 фоизни ташкил этди ва алоҳида мамлакатлар учун у сезиларли даражада юқори бўлди — Хитой учун 34, Вьетнам учун 46 ва Европа Иттифоқи учун 20 фоиз.
Бунга жавобан Хитой ҳам АҚШ товарларига 34 фоизлик бож жорий қилди. Шундан сўнг Трамп Хитойга қўшимча 50 фоизлик бож жорий этди.
Хитой савдо вазирлиги АҚШ президентининг таҳдидларига жавобан «охиригача курашишга» ваъда берди.
«АҚШнинг Хитойга божларни ошириш ҳақидаги таҳдиди нотўғри ва яна бир бор Қўшма Штатларнинг шантаж характерини кўрсатмоқда. Хитой бунга ҳеч қачон рози бўлмайди. Агар АҚШ бунга қатъий жазм этса, Хитой охиригача курашади», — дея қайд этди вазирлик.
Вазирлик вакилининг қўшимча қилишича, Вашингтоннинг Пекинга божлар жорий этиши ҳеч қандай асосга эга бўлмаган «бир томонлама қўрқитишнинг одатий амалиёти»дир. Агар АҚШ ўз сиёсатини қатъийлаштирса, Хитой ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун қарши чоралар кўради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- ICCI 2026: Янги Ўзбекистоннинг қурилиш салоҳияти – ғоялардан кенг кўламли ечимларгача
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг