АҚШ Марказий разведкасига аёл киши раҳбарлик қиладиган бўлди

18:05 18 Май 2018 Дунё
1278 0
Фото: gazeta.ru

АҚШ конгресси Сенати Жина Хаспел номзодини Марказий разведка бошқармаси (МРБ) раҳбарлигига тасдиқлади. 

“Euronews” хабарига кўра, 100 нафар сенатордан 54 нафари Жина Хаспел номзодини қўллаб-қувватлаган. 45 нафари унга қарши овоз берган. 
Сенатор Жон Маккейн соғлигидаги муаммолар туфайли овоз беришда қатнаша олмаган.
Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, Жина Хаспел АҚШ давлат котиби этиб тайинланган Майк Помпео ўрнини эгаллади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?