АҚШ космик парвозларга чеклов жорий этди
АҚШ ҳукумати “шатдаун” ҳолатида бўлган бир вақтда мамлакатдаги космик парвозларга чеклов жорий этилмоқда. Бу ҳақда АҚШ Фуқаролик авиацияси федерал бошқармаси (FAA) раҳбари Брайан Бедфорд маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, жорий этилган чекловлар фақат тижорий авиация соҳасигагина эмас, балки космик парвозларга ҳам тааллуқли бўлади.
“Биз бу масалада тижорий авиация соҳасидаги ҳамкорларимиз билан ҳамкорликда иш олиб борамиз. Аммо чоралар фақат ҳаво ҳудуди билан чекланмайди — улар космик парвозларни ҳам қамраб олади”, деган Бедфорд журналистларга.
Маълумот учун, АҚШда ҳукумат фаолиятини молиялаштириш бўйича келишмовчиликлар сабабли давлат идораларининг айримлари ишини вақтинча тўхтатган. Бу ҳолат бир қатор федерал агентликлар фаолиятига ҳам таъсир кўрсатмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг