АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги ЮСАИД билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

11:55 07 Февраль 2024 Жамият
96 0

Жорий йилнинг 6 февраль куни Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси М.Кадирханова АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (ЮСАИД)нинг гендер тенглик ҳамда аёллар ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш бўйича катта координатори Ж.Бижио бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар, жумладан хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида ЮСАИД билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Таъкидлаш лозим, (ЮСАИД) билан ҳамкорликда гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини юксалтириш борасида қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

АҚШ томони Ўзбекистонда хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишларни юқори баҳолади.

Шу билан бирга, 2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясини амалга оширилишида яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.

Шунингдек, суҳбат чоғида келгусида биргаликда амалга ошириладиган режалар, ҳамкорликда ўтказиладиган халқаро тадбирлар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?