АҚШ Исроил ва «Ҳизбуллоҳ»ни «яраштириб қўймоқчи»
Оқ уй вакили Амос Хохштейн АҚШ Исроил ва «Ҳизбуллоҳ» ўртасидаги конфликтнинг урушга айланиб кетишини тўхтатиш учун қаттиқ ҳаракат қилаётганини билдирди. У бу ҳақда Байрутда қилган чиқишида айтиб ўтган.
Ливанга ташрифи чоғида Амос Хохштейн Ғазода октабр ойида бошланган урушдан буён кучайиб бораётган можарони зудлик билан ҳал қилишни таъкидлаб, «Ҳизбуллоҳ» ва Исроил сўнгги саккиз ой давомида Исроил – Ливан чегарасидаги инцидентларнинг катта можарога айланиш хавфини оширганини билдирди.
Исроил кучлари томонидан «Ҳизбуллоҳ» қўмондонларидан бири ўлдирилганидан сўнг Исроил ҳарбий объектларига юзлаб ракета ва учувчисиз учоқлар отилган эди. Хохштейн Ливан парламенти спикери Набиҳ Берри билан учрашгандан сўнг, янада кенгроқ урушга айланишининг олдини олиш учун «шошилинч» деескалация зарурлигини айтиб ўтган.
Хохштейн Байрутдаги учрашувга Исроилдаги учрашувлардан сўнг келиши норозиликларни кучайтириши мумкин. Шунингдек, минтақадаги қарама-қаршиликлар нафақат «Ҳизбуллоҳ» ва Исроил ўртасида, балки Эроннинг ҳам оташкесимлардаги иштирокини инкор эта олмайди.
«Ҳизбуллоҳ» Қурбон ҳайити байрами пайтида ҳужумларини тўхтатиб турди, бироқ шундан сўнг яна фаолликка ўтди. Гуруҳ, шунингдек, Ҳайфадаги Исроил ҳарбий объектлари ва асосий инфратузилмалари акс этган видеони тарқатиб, Ғазода ўт очишни тўхтатмаса, ҳужумларини давом эттиришларини билдирган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг