АҚШ ҳукумати Украинадаги урушни тўхтатиш бўйича янги режа ишлаб чиқмоқда
АҚШ президенти маъмурияти Европа иттифоқчилари ва Киев билан Украинадаги урушни барқарор ҳал этиш бўйича янги режани муҳокама қила бошлади. Режа Америка томонидан ишлаб чиқилмоқда ва Россия билан олиб борилаётган маслаҳатлашувлар билан уйғунликда амалга ошириляпти. Бу ҳақда «Axios» хабар қилди.
Номи ошкор этилмаган америкалик амалдорнинг айтишича, Вашингтон Европа давлатлари ва Киевнинг ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлашини таъминлаш имкониятига ишонмоқда.
«Биз бу режа учун айни вақт мақбул деб ҳисоблаймиз. Икки томон ҳам амалий ва реал ёндашув намоён этиши керак», — деган амалдор.
Маълум қилинишича, АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф ушбу масалада Россия президентининг махсус вакили Кирилл Дмитриев билан маслаҳатлар ўтказмоқда.
Режа тўрт асосий йўналишни ўз ичига олади: Украинада тинчликка эришиш, хавфсизлик кафолатлари, Европада хавфсизликни таъминлаш ҳамда АҚШнинг Россия ва Украина билан келгусидаги муносабатлари.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг