АҚШ «ҲАМАС»ни «мақтаб қўйди». Энди уруш тугайдими?
Фото: Reuters
Оқ уй ҲАМАСнинг Ғазо бўйича ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги сўнгги таклифини «ютуқ» деб атади. Бу ҳақда «The Guardian» нашри хабар берди.
АҚШнинг юқори мартабали мулозимининг айтишича, таклиф бир неча кун олдин олинган ва президент Жо Байден ҳамда Исроил бош вазири Бинямин Нетаньяҳу ўртасидаги мулоқот чоғида батафсил муҳокама қилинган.
Бироқ амалдор келишувни якунлаш ва амалга ошириш қийин кечиши мумкинлигини қайд етган. Нетаньяҳу «ҲАМАС» таклифини хавфсизлик кабинети билан муҳокама қилмоқчи ва АҚШ, Миср ҳамда Қатар воситачилари билан музокаралар олиб бориш учун Доҳага гуруҳ юбориши мумкин.
Қайд этилишича, Исроил делегациясига «Моссад» раҳбари Дэвид Барнеа бошчилик қилади. Оқ уй ушбу музокаралар жума куни бошланишига умид қилмоқда. АҚШнинг юқори мартабали мулозимининг таъкидлашича, тузилма мавжуд бўлсада, келишувни якунлаш бўйича, айниқса, амалга ошириш босқичлари бўйича катта иш қолмоқда.
Таклиф этилаётган келишувнинг биринчи босқичи «ҲАМАС»нинг олти ҳафталик сулҳ давомида гаровга олинган кексалар, касаллар ва аёлларни озод қилиши, Исроил Ғазо шаҳарларини тарк этиши ва фаластинлик маҳбусларни озод қилишидан иборат.
Иккинчи босқичда қолган барча гаровга олинганлар озод қилинади, ҳарбий ҳаракатлар бутунлай тўхтатилади ва Исроил Ғазодан тўлиқ чиқиб кетади. Учинчи босқичда Ғазони қайта қуриш бошланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ўзбекистонда наркожиноятлар сони 5 йилда 103 фоизга ошди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг