АҚШ ҳам Украина келишувидаги ҳудудий масалалар бўйича муросага тайёр бўлиши керак — Зеленский
Украина президенти Владимир Зеленский Қўшма Штатлар ҳам Украина бўйича келишувда ҳудудий масалалар юзасидан муросага тайёр бўлиши зарурлигини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, Украина ўз ҳудудий яхлитлиги борасида қатъий позицияга эга ва бу позиция ўзгармас ҳисобланади.
«Украинанинг ҳудудий яхлитлиги бўйича ҳурмат қилиниши керак бўлган позициямиз ўзгармайди. Америкаликлар муросага келишга ҳаракат қилмоқда. Биз уч томонлама форматда мулоқот қилишга келишиб олдик. Бу муросага келиш йўлидаги илк қадамдир. Аммо барча томонлар, хусусан, Америка томони ҳам муросага тайёр бўлиши керак», — деган Зеленский.
Шунингдек у, Абу-Дабида ўтган уч томонлама музокаралар бошида жуда кўп муаммоли масалалар бўлгани, аммо ҳозирда уларнинг сони камайганини ҳам алоҳида таъкидлаган.
Бундан ташқари, Украина раҳбари Киев ва Вашингтон ўртасида хавфсизлик кафолатлари бўйича икки томонлама келишув лойиҳаси тайёр эканини яна бир бор тасдиқлаган.
«Биз ҳамкорларимиздан ушбу ҳужжат имзоланадиган сана ва жойни тасдиқлашларини кутмоқдамиз. Кейин ушбу ҳужжат АҚШ Конгресси ва Олий Радада ратификация қилиниши керак», — дейди Владимир Зеленский.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг