Ангренда тураржой биносидаги ёнғинда бир киши ҳалок бўлди
8 февралга ўтар кечаси Ангрен шаҳрида тўрт қаватли тураржой биносининг энг юқори қаватида жойлашган квартирада ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида бир нафар инсон ҳалок бўлгани маълум қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ хабар берди.
Ёнғин ҳақидаги хабар навбатчи қисмга соат 23:19 да келиб тушган. Ўт ўчирувчилар 11 дақиқа ичида воқеа жойига етиб бориб, бинодаги барча аҳолини эвакуация қилган. Соат 23:57 да ёнғин локаллаштирилган, 00:50 га келиб эса тўлиқ ўчирилган.
Кейинчалик вазирлик маълум қилишича, воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар вазири Азизбек Икрамов ҳам етиб келган. Жабрланганлар сони бўйича қўшимча маълумот берилмаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг