Ангрен ИЭСга ярим миллиарддан кўпроқ компенсация тўлови белгиланди
Экология вазирлиги томонидан “Ангрен иссиқлик электр станцияси” фаолияти текширилди ва углерод оксиди белгиланган меъёрдан 4,37 баробар, азот оксиди 7,68 баробардан 15,24 баробаргача юқори эканлигини маълум бўлди.
Ҳолат бўйича 2023 йил 4-чораги ва 2024 йил январь февраль ойларида атмосфера ҳавосига ташланадиган ташламалар меъёридан ошганлиги учун қўшимча равишда 140,7 млн сўм компенсация тўлови белгиланди. Шунингдек, 2022–2023 йиллари корхона фаолияти давомида йўл қўйилган камчиликлар учун 2022 йил учун 263,7 млн сўм ва 2023 йил учун 129,1 млн сўм компенсация тўлови қўшимча равишда ҳисобланди.
Корхонага нисбатан атмосфера ҳавосига етказилган зарар учун жами 533,6 млн сўм компенсация тўлови белгиланди.
Бундан ташқари, текширув ишларига тўсқинлик қилган Ангрен ИЭС ходими Д.М.га нисбатан МЖтК билан баённома расмийлаштирилиб, ҳужжатлар судга юбориш учун тайёрланмоқда.
Маълумот учун, аввалроқ Янги Ангрен ИЭС фаолияти текширилиб, атмосфера ҳавосига ташланаётган зарарли моддалар белгиланган меъёрларга нисбатан юқори эканлиги ва чанг-газ тозалаш ускуналари талабга жавоб бермаслиги аниқланганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг