Англия клуби фаворит, “Реал Мадрид“ 7-ўринда

Куни кеча УЕФА чемпионлар лигаси мусобақасининг 1-тур ўйинлари якунланди. “Opta” суперкомпютери биринчи тур ўйинлари якунига кўра, мусобақада ғолиб бўлиш эҳтимоли юқори бўлган 10 та жамоа номини эълон қилди.
Унга кўра, биринчи турда “Атлетико Мадрид“ни 3:2 ҳисоби билан мағлуб этган Англиянинг “Ливерпуль“ клубининг чемпион бўлиш эҳтимоли 19,99 фоизга тенг ва бу энг юқори кўрсаткич.
Яна бир инглиз клуби “Арсенал“нинг чемпион бўлиш эҳтимоли 16,64 фоизни ташкил этган. Кучли учликни амалдаги чемпион ПСЖ клуби якунлаб берган. Франция клубининг чемпион бўлиш эҳтимоли 12,17 фоизга баҳоланган.
УЕФА чемпионлар лигаси ғолиблигига асосий номзодлар ТОП-10 талиги билан танишинг:
- “Ливерпуль“ – 19,99 фоиз;
- “Арсенал“ – 16,64 фоиз;
- ПСЖ – 12,17 фоиз;
- “Барселона“ – 9,85 фоиз;
- “Манчестер Сити“ – 9,22 фоиз;
- “Бавария“ – 6,48 фоиз;
- “Реал“ – 6,00 фоиз;
- “Челси“ – 5,13 фоиз;
- “Интер“ – 2,78 фоиз;
- “Ньюкасл“ – 1,84 фоиз.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Экрандаги қабоҳатнинг ҳаётдаги акси ёки енгил-елпи сериаллар жамиятга нима беряпти?
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг